Dynapar preparatini qo'llash bo'yicha ko'rsatmalar

Dynapar geli

Og'riq qoldiruvchi kuchli vosita, barcha turdagi og'riqlar va yallig'lanishlarni ko'p qirrali davolash vositasi.

Dynapar geli
Og'riq qoldiruvchi kuchli vosita, barcha turdagi og'riqlar va yallig'lanishlarni ko'p qirrali davolash vositasi.

O'tkir og'riqda, har bir soniya muhim bo'lganda 20 daqiqadan kamroq vaqt ichida og'riqni yenging

Dynapar-P

Dynapar QPS

Diklofenak spreyining yangi avlodi
Yuqori samaradorlikka ega va mutlaqo xavfsiz muqobil vosita

Dynapar QPS
Diklofenak spreyining yangi avlodi
Yuqori samaradorlikka ega va mutlaqo xavfsiz muqobil vosita
ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
ДИНАПАР
DINAPAR
"Ma'qullangan"
O'zbekiston Respiblikasi Sog'liqni saqlash vazirligi huzuridagi
Farmatsevtika tarmog'ini rivojlantirish agentligining
"Dori vositalari, tibbiy buyumlar va tibbiy texnika
ekspertizasi va standartlashtirish davlat markazi" DUK
21.09.2018 №24



Препапатнинг савдо номи: Динапар
Таъсир этувчи моддалар: диклофенак натрий, парацетамол.
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби:
Ҳар бир таблетка қуйидагилар сақлайди:
фаол моддалар: диклофенак натрий – 50 мг, парацетамол – 325 мг.
ёрдамчи моддалар: натрий крахмал гликоляти, микрокристалл целюлоза, маккажўхори крахмали, метилпарабен, пропилпарабен, коллоид кремний диоксиди, тальк, магний стеарати, Indigo Carmine Supra бўёвчиси.
Тавсифи: «D» шаклли, четлари кесилган оч-зангори рангли таблеткалар. Бир томонида логотип ва четлари бўйлаб бўлиш чизиғи мавжуд, иккинчи томони бир текис.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши восита.
АТХ коди: М02АВ55
Фармакологик ҳусусиятлари
Фармакодинамикаси
Динапар ностероид яллиғланишга қарши воситалар гуруҳига мансуб бўлган мажмуавий препарат ҳисобланади.
Диклофенак – ностероид яллиғланишга қарши восита, фенилсирка кислотасининг ҳосиласи бўлиб, ЦОГ-1 ва 2 ларни сусайтириб, яллиғланиш ўчоғида ва соғлом тўқималарда арахидон кислотасининг метаболизмини издан чиқаради, простагландинлар миқдорини камайтиради, яллиғланишнинг экссудатив ва пролифератив босқичларини сусайтиради. Яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи, иситмани туширувчи, антиагрегант таъсир кўрсатади.
Парацетамол – нонаркотик анальгетик; ЦОГ-1 ва 2 ларни танламай блоклайди (асосан МНТда), сув-туз алмашинувига ва меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватига кучсиз таъсир кўрсатади. Яллиғланган тўқималарда ҳужайра пероксидазалари парацетамолнинг ЦОГ-1 ва 2 ларга бўлган таъсирини нейтраллайди, бу унда яллиғланишга қарши таъсири йўқлигини изоҳлайди.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганидан сўнг диклофенак натрий меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан сўрилади. Қон плазмасида максимал концентрацияга 1-2 соатдан кейин эришилади. Овқатланиш сўрилиш тезлигини секинлаштиради, бунда сўрилиш даражаси ўзгармайди. Препарат қон плазмасидаги оқсиллар билан 99% га боғланади, тўқималарга ва синовиал суюқликка яхши ўтади, у ерда унинг концентрацияси плазмадаги концентрациядан юқори бўлиши мумкин. Қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври 1-2 соатни, синовиал суюқликдан – 3-6 соатни ташкил этади. Дозанинг тахминан 60% буйраклар орқали метаболитлар кўринишида, 1% дан камроқ қисми ўзгармаган ҳолда чиқарилади, қолган қисми сафро билан метаболитлар кўринишида чиқарилади.
Парацетамол ичга қабул қилинганида яхши ва тез сўрилади. Қон плазмасида чўққи концентрацияга 30-90 минутдан кейин эришилади. Организмнинг деярли барча тўқималарига ўтади, йўлдош орқали осон ўтади ва кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Буйраклар орқали асосан метаболитлар кўринишида чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1,5 соатдан 3 соатгача ўзгариб туради. Жигар функцияси бузилганида препаратни организмдан чиқарилиши секинлашади, бу эса организмда метаболитларни тўпланишига олиб келади.
Қўлланилиши
- турли генезли енгил ва ўртача жадалликдаги оғриқ синдроми (шу жумладан, бош оғриғи, тиш оғриғи, операциядан кейинги оғриқ);
- остеоартроз, умуртқа остеохондрози, анкилозланувчи спондилитда, пайлар чўзилганида, умуртқалараро дисклар шикастланганида, подагра, псориатик артропатия, ревматоид артрит, синовиит, невралгиялар, миалгиялар, люмбаго, фиброзитлар, тендовагинитлар, Бехтерев касаллигидаги оғриқлар;
- суякларни синиши ва чиқишидаги оғриқлар;
- инфекцион-яллиғланиш касалликларида иситмалаш;
- альгодисменореяда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга овқатдан сўнг, кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.
Катталарга 1 таблеткадан суткада 2-3 марта буюрилади.
Тана вазни 30 кг дан ортиқ бўлган 12 ёшдан ошган болаларга 1/2 таблеткадан суткада 3 марта буюрилади.
Ҳар бир навбатдаги қабул қилиш ўртасидаги интервал – камида 4 соатни ташкил этади.
Максимал даволаш давомийлиги катталар учун 5-7 кун, болалар учун эса – 3 кунни ташкил этади.
Ножўя таъсирлари
Меъда-ичак йўллари томонидан: баъзида – кўнгил айниши, қусиш, диарея, айрим ҳолларда – ич қотиши, геморрагик колит, носпецифик ярали колитни зўрайиши.
Марказий нерв тизими томонидан: баъзида – бош оғриғи, бош айланиши; кам ҳолларда – уйқучанлик; айрим ҳолларда – сезувчанликни бузилиши, уйқусизлик, таъсирчанлик.
Сезги аъзолари томонидан: айрим ҳолларда – кўриш ва таъм билан ҳиссини бузилиши.
Тери томонидан: баъзида – тери тошмаси; кам ҳолларда – эшакеми.
Жигар томонидан: баъзида – қон зардобида аминотрансферазаларнинг даражасини ошиши.
Ўта юқори сезувчанлик реакциялари: кам ҳолларда – бронхоспазм, тизимли анафилактик реакциялар, шу жумладан гипотензия.
Юрак-қон томир тизими томонидан: айрим ҳолларда – тахикардия, кўкрак қафасида оғриқ, артериал гипертензия, димланган юрак етишмовчилиги бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- диклофенак, парацетамол ёки препаратнинг ёрдамчи ингредиентларидан бирортасига юқори индивидуал сезувчанлик;
- анамнезида диклофенак, парацетамол, ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қўллаш оқибатида юзага келган бронхиал астма хуружлари (бронхоспазм), эшакеми, ўткир ринит ёки бошқа аллергия симптомлари;
- меъда ёки ичакнинг пептик яралари;
- жигар ва/ёки буйрак функциясини декомпенсацияланган бузилишлари;
- глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги;
- 12 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препарат бир вақтда қабул қилинганида қон плазмасида дигоксин ва циклоспориннинг концентрациясини оширади. Калийни тежовчи диуретикларни қабул қилиш фонида гиперкалиемияни ривожланиш хавфи, антикоагулянтларни қабул қилиш фонида қон кетишларни ривожланиш хавфи ошади. Диуретик, гипотензив ва уйқу воситаларининг самарасини камайтиради. Метотрексатнинг ножўя самаралари ва циклоспориннинг нефротоксиклигини пайдо бўлиш эҳтимолини оширади.
Ацетилсалицил кислотаси диклофенакнинг қондаги концентрациясини пасайтиради. Перорал гипогликемик препаратлар билан бир вақтда қўлланганида ҳам гипо-, ҳам гипергликемия ривожланиши мумкин.
Жигарда микросомал оксидланиш стимуляторлари (фенитоин, этанол, барбитуратлар, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар) гидроксилланган фаол метаболитларни ишлаб чиқарилишини оширади, бу ҳатто дозаси бироз ошириб юборилганида ҳам оғир интоксикацияни ривожланиш эҳтимолига сабаб бўлади. Этанол ўткир панкреатитни ривожланишига олиб келади. Микросомал оксидланиш ингибиторлари (шу жумладан, циметидин) парацетамолнинг гепатотоксик таъсир кўрсатиш хавфини пасайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Препарат қон ивиши тизимининг туғма бузилишлари бўлган шахсларга; буйрак ва жигарнинг ёндош касалликлари бўлганида; сурункали юрак етишмовчилиги; артериал гипертензия, бронхиал астма; препарат буюрилган вақтда диспепсик симптомлар бўлганида, анамнезида меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари ва меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали касалликлари (шу жумладан, носпецифик ярали колит) тўғрисида маълумотлар бўлганида; кекса ёшдаги пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Препарат билан даволаниш жараёнида буйрак ва жигар функциясини, периферик қон манзарасини мунтазам назорат қилиш лозим.
Дозани ошириб юборилиш
Препаратнинг таркибида парацетамол борлигини ҳисобга олиш керак. Ичга 6 г дан ортиқ парацетамолни қабул қилиш жигарни оғир даражада шикастланишига, ҳатто жигар комасини ривожланишига олиб келиши мумкин.
Даволаш: дозаси ошириб юборилганидан сўнг 8-9 соатдан кейин SH-гуруҳи донаторлари ва глутатион синтезининг ўтмишдошлари – метионин ва 12 соатдан кейин – N-ацетилцистеинни юбориш лозим. Қўшимча терапевтик чораларни ўтказиш зарурати (кейинчалик метионинни юбориш ва N-ацетилцистеинни вена ичига юбориш) парацетамолнинг қондаги концентрацияси, шунингдек у қабул қилингандан кейин ўтган вақтга қараб аниқланади.
Чиқарилиш шакли
10 таблеткадан блистерда; битта ёки унта блистер тиббиётда қўлланишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг препарат ишлатилмасин.
Дорихоналардан берилиш тартиби
Рецепт бўйича.
Ишлаб чиқарувчи "Troikaa Pharmaceuticals Ltd.",
C-1, Sara Industrial Estate, Selaqui, Dehradun – 248197, Uttarakhand, Ҳиндистон.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:
«Serene Pharma» МЧЖ
Манзили: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, М. Ашрафий кўчаси, 2-берк кўча, 9-уй.
Тел.: + 99871 2910140

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
ДИНАПАР QPS
DINAPAR QPS

"Ma'qullangan"
O'zbekiston Respiblikasi Sog'liqni saqlash vazirligi huzuridagi
Farmatsevtika tarmog'ini rivojlantirish agentligining
"Dori vositalari, tibbiy buyumlar va tibbiy texnika
ekspertizasi va standartlashtirish davlat markazi" DUK
21.09.2018 №24



Препаратнинг савдо номи: Динапар QPS
Таъсир этувчи моддалар: диклофенак диэтиламини, этанол
Дори шакли: сиртга қўллаш учун эритма
Таркиби:
Ҳар бир флакон (15 мл) қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
диклофенак диэтиламини – 4,64% в/о, бу 4,00 % в/о диклофенак натрийга эквивалент;
этанол – 10,00 % в/в;
ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, глицерол, олеин кислотаси, бутилланган гидроксианизол, бутилланган гидрокситолуен, ментол.
Тавсифи: рангсиздан сариқ ранггача бўлган тиниқ эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши восита.
АТХ коди: М02АA
Фармакологик ҳусусиятлари
Фармакодинамикаси
Диклофенакнинг спиртли эритмаси препаратни терининг шох қавати орқали тез ва тўлиқ ўтишини таъминлайди. Динапар QPS диклофенакнинг трансдермал дори воситаси бўлиб, у диклофенакни тери орқали самарали ўтиши туфайли, жуда яхши оғриқсизлантиради. Динапар QPS ҳар қандай яллиғланган соҳага (тизза, бел, кафт, бўйин, тўпиқ ва ҳ.к.) суртилган вақтдан бошлаб оғриқни тез бартараф этилишини таъминлайди. У пациентнинг перорал оғриқни қолдирувчи препаратларга бўлган эҳтиёжини минимумга олиб келади ёки умуман бартараф этади. Диклофенак – НЯҚВ, фенилсирка кислотасининг ҳосиласи бўлиб, ЦОГ-1 ва 2 ларни сусайтиради, арахидон кислотасининг метаболизмини бузади, яллиғланиш ўчоғида ва соғлом тўқималарда простагландинларнинг миқдорини камайтиради, яллиғланишнинг экссудатив ва пролифератив босқичларини бостиради. Яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи, иситмани туширувчи, антиагрегант таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Маҳаллий қўллаш учун эритманинг фармакокинетик кўрсаткичларини баҳолаш мақсадида 18 нафар соғлом кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқотда қуйидаги кўрсаткичлар аниқланган: диклофенакнинг плазмадаги максимал концентрацияси 175,93 ± 89,49 нг/мл, плазмада максимал концентрацияга эришиш вақти эса 5,24 ± 2,59 соатни ташкил этган.
Препарат Дори воситаси қон плазмасидаги оқсиллар билан 99% боғланади, тўқималарга ва синовиал суюқликка яхши ўтади, бу ерда унинг концентрацияси қон плазмасидаги концентрациядан юқори бўлиши мумкин. Қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври 1-2 соатни, синовиал суюқликдан – 3-6 соатни ташкил этади. Дозасининг тахминан 60% буйраклар орқали метаболитлар кўринишида, 1% дан камроқ қисми ўзгармаган ҳолда чиқарилади, қолган қисми сафро билан метаболитлар кўринишида чиқарилади.
Қўлланилиши
Енгил ва ўртача даражадаги оғриқ ва яллиғланишни, шу жумладан қуйидагиларни симптоматик енгиллатиш учун қўлланади:
- бел, бўйин, елка, тизза ва ҳ.к. соҳалардаги оғриқ, пайни чўзилиши;
- пайлар, боғламлар, мушаклар ва бўғимларни ёпиқ жароҳатлари.
Қўллаш усули ва дозалари
Динапар QPS фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Уни шиллиқ пардаларга, очиқ жароҳатларга, кесилган жароҳатларга ёки тери касалликларида қўллаш мумкин эмас. Қўллашдан олдин суртиладиган жойни тозалаш ва қуритиш керак. Биринчи марта суртишдан олдин препаратни 2-3 марта ҳавога пуркаш керак. Бир марта қўллаш учун шикастланган соҳа томонга йўналтириб, клапан 4 марта босилади (4 марта босиш 0,4 мл эритмага ёки 16 мг диклофенак натрийга тўғри келади). Мунтазам интерваллар орасида кунига 4 марта суртиш керак. Клапанни босишлар миқдори касалланган соҳанинг майдонига боғлиқ. Максимал бир марталик доза – 10 марта босиш, максимал суткалик доза эса – 40 марта босишни ташкил этади (бу 4 мл га тенг, 160 мг диклофенак натрийга эквивалент). Препаратни шикастланган жойдан 15-20 см масофада пуркаш керак. Динапар QPS сувсиз спиртли эритма, шунинг учун уни пуркаш усули сувли эритмалар ёки аэрозолларни пуркаш усулига ўхшамайди. Клапанни бир марта босиш 0,1 мл эритмага тенг.
Пуркалгандан сўнг препаратни бармоқ учлари ёрдамида эҳтиёткорлик билан тақсимлаш керак. Ишлов берилган соҳа уқаланмасин. Дори воситаси суртилгандан сўнг 8-10 минут давомида кийимларни тегишидан сақлансин. Касалликнинг симптомлари йўқолганидан сўнг даволашни тўхтатиш мумкин. Агар симптомлар 7 кун даволашдан сўнг йўқолмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак.
Ножўя таъсирлари
Тери қопламлари томонидан: маҳаллий таъсирланиш, қичишиш, тошма, экзема, эритема, эшакеми, контакт дерматит бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- диклофенак, ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚВ га ўта юқори сезувчанлик;
- астма ёки НЯҚВ қўлланганидан кузатиладиган эшакеми ёки ринитнинг кўринишлари;
- 14 ёшгача бўлган болалар;
- ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Тавсия этилган дозалаш схемасига мувофиқ ишлатилганида, диклофенакнинг тизимли кираолишлиги перорал шаклдаги дори воситаларига нисбатан жуда паст, шунинг учун бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири кузатилмайди. Ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚВ билан бир вақтда қўллаш ножўя реакцияларни учраш тезлигини ошишига олиб келиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Кўзларга тушишидан сақлансин. Дори воситаси суртилган жой бевосита қуёш нурларини таъсиридан сақлансин. Агар касаллик тарихида пептик яра, жигар ёки буйрак етишмовчилиги, ичакнинг яллиғланиш касалликлари бўлса, препарат эҳтиёткорлик билан қўллансин. Маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган бошқа дори воситалари билан аралаштирилмасин. Ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи уч ойликларида эҳтиёткорлик билан ишлатилсин. Эмизиш даврида фақат оёқларга қўллаш учун рухсат этилган.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиш эҳтимоли кам.
Чиқарилиш шакли
Сиртга қўллаш учун эритма 15 мл дан пуркагич мосламаси бўлган шиша флаконда; битта шиша флакон тиббиётда қўлланишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг препарат ишлатилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.
Ишлаб чиқарувчи: "Troikaa Pharmaceuticals Ltd.",
C-1, Sara Industrial Estate, Selaqui, Dehradun – 248197, Uttarakhand, Ҳиндистон.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:
«Serene Pharma» МЧЖ
Манзили: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, М. Ашрафий кўчаси, 2-берк кўча, 9-уй.
Тел.: + 99871 2910140

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
ДИНАПАР GEL
DINAPAR GEL

"Ma'qullangan"
O'zbekiston Respiblikasi Sog'liqni saqlash vazirligi huzuridagi
Farmatsevtika tarmog'ini rivojlantirish agentligining
"Dori vositalari, tibbiy buyumlar va tibbiy texnika
ekspertizasi va standartlashtirish davlat markazi" DUK
21.09.2018 №24



Препаратнинг савдо номи: Динапар Gel
Таъсир этувчи моддалар: диклофенак диэтиламин, ментол, метилсалицилат, зиғир мойи.
Дори шакли: гель.
Таркиби:
фаол моддалар:
диклофенак диэтиламин – 1,16% в/в (1,00% в/в диклофенак натрийга эквивалент);
метилсалицилат – 10,00% в/в;
ментол – 5,00% в/в;
зиғир мойи (асосан альфа-линолен кислотасининг миқдорига мувофиқ) – 3,00% в/в.
ёрдамчи моддалар: бензил спирти, аэросил 940, диэтиламин, динатрий эдетати, гидроксипропилметилцеллюлоза, изопропил миристат, пропиленгликоль, бутилланган гидрокситолуен, тозаланган сув.
Тавсифи: оқ рангли тиниқ бўлмаган гель.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши восита.
АТХ коди: М02АX
Фармакологик ҳусусиятлари
Фармакодинамикаси
Мажмуавий препарат бўлиб, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг ҳусусиятлари билан ифодаланади. Препарат маҳаллий оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва шишга қарши таъсир кўрсатади.
Диклофенак диэтиламин ва метилсалицилат – ностероид яллиғланишга қарши восита бўлиб, уларнинг таъсир механизми простагландинлар синтезини сусайиши билан боғлиқ. Бўғимлардаги оғриқ ва яллиғланишни, шунингдек бўғимларнинг эрталабки танглиги ва шишини камайтиради, ҳаракатлар ҳажмини ошишига ёрдам беради.
Зиғир мойининг асосий фаол моддаси бўлиб яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлган альфа-линолен кислотаси (тўйинмаган ёғ кислотасининг этил эфири) ҳисобланади.
Ментол нерв охирларини таъсирлантиради, сиртга қўлланганида маҳаллий қитиқловчи ва енгил ифодаланган оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Гель кўринишида қўлланганида, диклофенак диэтиламин ва метилсалицилат (терига суртилган дозанинг 3-5%) терига аста-секин сўрилиб, тери ости клетчаткаси, мушак тўқимаси, бўғим капсуласига ва бўғим бўшлиғига ўтади. Узоқ муддат қўлланганида ёки терининг кенг шикастланган соҳаларига суртилганида, препаратнинг компонентлари тери ости тўқималари, синовиал суюқлик ва плазмага аста-секин ўтиб боради. Диклофенак диэтиламин жигарда глюкурон кислотаси билан конъюгация бўлиши орқали метаболизмга учрайди. Сийдик билан тахминан 70%, нажас билан – 35% чиқарилади.
Қўлланилиши
Пайни чўзилиши, терини кўкаришлари, периферик бўғимлар остеоартрит, тендосиновит, миозит, бурсит, спортдаги жароҳатлар, белдаги оғриқ, юмшоқ тўқималар ревматизмининг маҳаллий шакллари, пайлар, мушаклар ва бўғимларни травматик яллиғланишидан иборат бўлган маҳаллий оғриқли яллиғланиш ҳолатларида қўлланади. Остеоартритнинг енгил шакллари, периартропатия, елка-курак периартрити, бўйин спондилити ҳолатларида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга қўлланади. Гель оғриқли жойларга массаж ҳаракатлари билан тўлиқ сингиб кетгунига қадар ишқаланади.
Катталар: шикастланган соҳанинг катталигига қараб, 2-4 г дан (думалоқ шаклдаги гель миқдори тахминан 2,0-2,5 см диаметрда) кунига 3-4 марта ишлатилади. Қўлланганидан сўнг қўллар совун билан ювилади.
Кексаларда қўллаш: катталар учун қўлланадиган одатдаги дозани қўллаш мумкин.
Болалар ва ўсмирлар: препарат 14 ёшдан кичик болалар ва ўсмирларда қўлланилмасин. 14 ёш ва ундан ошган болаларда, агар препаратни 7 кундан ортиқ қўллаш талаб этилса ёки симптомларнинг жадаллиги кучайса, пациент ёки унинг ота-онасига шифокор билан маслаҳатлашиш талаб этилади.
Ножўя таъсирлар
Препарат суртилган жойда таъсирланиш ва/ёки қизариш, терида аллергик реакциялар: эритема, контакт дерматит, тошмалар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Диклофенак, ментол, метилсалицилати ёки зиғир мойига ўта юқори сезувчанлик; астма, оғир даражадаги ринит, эшакеми, аспиринга ва бошқа НЯҚВга аллергик реакциялар; ҳомиладорликнинг охирги уч ойлиги, лактация даври; тери қопламаларининг бутунлигини бузилиши; 14 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Диклофенак тромбоцитлар агрегациясини сусайтиради. Антикоагулянтларнинг перорал шакллари билан бирга қабул қилиш қоннинг ивиш даражасини синчиклаб мониторинг қилинишини ва антикоагулянтларнинг дозаларига тузатиш киритишни талаб этади. Препарат метотрексат, дигоксин ва циклоспориннинг токсинлигини ошириши мумкин. Шунингдек препарат литийнинг даражаси ва кузатилиши мумкин бўлган токсик самарасини кучайтиради.
Инсулин ва орал қабул қилинадиган диабетга қарши воситаларнинг самарасига таъсир қилиши мумкин. Ушбу дори воситалари билан бирга қабул қилиш гликемияси бўлган пациентларда янада синчков мониторинг ўтказилишини талаб этади.
Препарат диуретикларнинг таъсирини блоклайди – уларни бирга қабул қилиш нефротоксинлик хавфини оширади. Калийни тежовчи диуретиклар билан бирга қабул қилиш гиперкалиемияни чақириши ёки кучайтириши мумкин. Худди шундай, энзимларни айлантирувчи ингибиторлари билан бирга қабул қилиш нефротоксинлик ва гиперкалиемияни ривожланиш хавфини оширади. Препарат β-ингибиторлари ва энзимларни айлантирувчи ингибиторларининг гипотензив таъсирини камайтириши мумкин. Хинолинлар билан у конвульсияни чақириши мумкин. Кортикоидлар билан бирга қабул қилиш меъда-ичакдан қон кетиши хавфини кучайтиради. Бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан бирга қабул қилиш ножўя реакцияларни ривожланиш хавфини оширади.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни фақат шикастланмаган терига суртиш керак. Препаратни кўзга ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўймаслик лозим. Препаратни ҳомиладорликнинг I ва II уч ойликларида, она учун даволашдан кутиладиган фойда ҳомила учун кузатилиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳолатдагина қўллаш мумкин. Препарат қўлланганидан сўнг қўлларни яхшилаб ювиш керак. Даволаниш вақтида терига бевосита қуёш нурларини тушишидан сақланиш керак.
Дозани ошириб юборилиши
Сиртга қўлланганида препаратнинг фаол компонентларини тизимли сўрилишини жуда пастлиги препаратнинг дозасини ошириб юборилишига деярли олиб келмайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам суртилган жойни сув билан яхшилаб ювиш керак.
Чиқарилиш шакли
30 г дан тубада; битта туба тиббиётда қўлланишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойд сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг препарат ишлатилмасин!
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.
Ишлаб чиқарувчи: "Troikaa Pharmaceuticals Ltd.",
C-1, Sara Industrial Estate, Selaqui, Dehradun – 248197, Uttarakhand, Ҳиндистон.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:
«Serene Pharma» МЧЖ
Манзили: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, М. Ашрафий кўчаси, 2-берк кўча, 9-уй.
Тел.: + 99871 2910140
Foydalanish uchun ko'rsatmalar
Dynapar-P tabletkalari
Dynapar geli
Dynapar QPS spreyi
Dynapar-P tabletkalari quyidagi hollarda tavsiya etiladi:
- kelib chiqishi turli xil bo'lgan zaif va o'rtacha intensivlikdagi og'riq sindromini (shu jumladan bosh og'rig'i, tish og'rig'i, operatsiyadan keyingi og'riq) yengillashtiradi;

- osteoartroz, umurtqa osteoxondrozi, ankilozan spondilit, paylarning cho'zilishi, intervertebral disklarga zarar yetishi, podagra, psoriatik artrit, revmatoid artrit, sinovit, nevralgiya, mialgiya, lyumbago, fibrozit, tendovaginit, Bexterev kasalligi;

- suyaklarning sinishi va chiqishi paytidagi og'riqlar;

- yuqumli va yallig'lanish kasalliklari davridagi isitma va sovuqotish;

- algodismenoreya;
Dynapar gel quyidagi hollarda tavsiya etiladi:
- Lokalizatsiya qilingan og'riqli yallig'lanish holatlari, shu jumladan cho'zilishlar, ko'karishlar, periferik bo'g'imlarning osteoartriti, tendosinovit, miyozit, bursit;

- sport jarohatlari;

- bel og'rig'i, yumshoq to'qimalar revmatizmining lokalizatsiya qilingan shakllari, paylar, mushaklar va bo'g'imlarning shikastlanish natijasida yallig'lanishi. Osteoartrit, periartropatiya, yelka-skapulyar periartroz, bo'yin spondilitining yengil shakllari;
Dynapar QPS quyidagi hollarda tavsiya etiladi:
- Bel, bo'yin, yelka, tizza va boshqalar og'rig'i, cho'zilishi;

- Paylar, mushaklar va bo'g'imlarning to'mtoq shikastlanishi;

- Subakromial bursit, epikondilit, asetabulyar bursit, anserin bursit va fibromiyalgiya kabi yumshoq to'qimalar revmatizmining lokalizatsiya qilingan shakllari;

-Yuzaki bo'g'imlarning artriti: tizzalar, qo'llar va hokazolar;
Tez-tez beriladigan savollar
1) DYNAPAR QPS ning boshqa og'riq qoldiruvchi vositalarga nisbatan xususiyatlari qanday?
DYNAPAR QPS ning diklofenak bilan solishtirganda yurak, jigar yoki ichaklarga yon ta'siri mavjud emas.
2) DYNAPAR ni homiladorlik paytida qo'llash mumkinmi?
DYNAPAR QPS dan homiladorlikning uchinchi trimestridan boshlab foydalanish tavsiya etilmaydi.

DYNAPAR-P dan homiladorlik va emizish davrida foydalanish tavsiya etilmaydi.

DYNAPAR gelidan
homiladorlikning so'nggi trimestrida foydalanish tavsiya etilmaydi.
3) DYNAPAR ni bolalarga berish mumkinmi?
DYNAPAR QPS 14 yoshgacha bo'lgan bolalar uchun tavsiya etilmaydi.

DYNAPAR-P 12 yoshgacha bo'lgan bolalar uchun tavsiya etilmaydi.

DYNAPAR geli
14 yoshgacha bo'lgan bolalar uchun tavsiya etilmaydi.
4) DYNAPAR ning dozasi - sutkalik dozasi qancha?
DYNAPAR QPS ning kunlik dozasi - Kuniga 4 marta muntazam ravishda qo'llang. Bosish soni zararlangan hududning maydoniga bog'liq. Maksimal bir martalik dozasi 10 ta, maksimal sutkalik dozasi esa 40 ta bosishga tengdir

Kattalar uchun DYNAPAR-P ning sutkalik dozasi kuniga 2-3 marta 1 tabletkadan iborat, 30 kg dan ortiq vaznli 12 yoshdan katta bolalar uchun ½ tabletkadan kuniga 3 marta buyuriladi.

DYNAPAR gelining
kunlik dozasi kuniga 3-4 marta kerakli miqdordadir.
5) DYNAPAR kim tomonidan ishlab chiqarilgan?
DYNAPAR – bu «Troikaa Pharmaceuticals Ltd.» kompaniyasida ishlab chiqariladigan hind preparatidir.
6) DYNAPAR-P tabletkalari qancha vaqtdan keyin ta'srir qila boshlaydi?
DYNAPAR-P tabletkalari 20 daqiqadan kam vaqt ichida ta'sir qila boshlaydi.
7) DYNAPAR hayz ko'rish og'rig'iga ham yordam beradimi?
DYNAPAR-P tabletkalari hayz paytida ham og'riqni yengillashtiradi.
8) DYNAPAR ni qancha vaqt ichish kerak?
DYNAPAR QPS - alomatlar yo'qolganidan so'ng, davolanishni to'xtatishingiz mumkin. Agar 7 kunlik davolanishdan keyin alomatlar saqlanib qolsa, u holda Siz shifokorga murojaat qilishingiz kerak.

DYNAPAR-P
- Kattalar uchun maksimal davolanish muddati - 5-7 kun, bolalar uchun - 3 kun.

DYNAPAR geli - 14 yosh va undan katta yoshdagi bolalarda, agar preparatni qo'llash zarur bo'lsa. Agar 7 kunlik davolanishdan keyin alomatlar saqlanib qolsa, u holda Siz shifokorga murojaat qilishingiz kerak.
9) DYNAPAR ni faqat shifokor retsepti bilan qo'llash mumkinmi?
QPS spreyi va DYNAPAR geli retseptsiz, DYNAPAR-P tabletkalari esa retsept bo'yicha beriladi.
10) DYNAPAR ni qayerdan sotib olish mumkin?
DYNAPAR preparatini shahringiz dorixonalaridan sotib olishingiz mumkin.
Yashnobod tumani, M. Ashrafiy ko'chasi, 2-boshi berk ko'cha, 9-uy
Tel.: +998712910140
Yashnobod tumani, M. Ashrafiy ko'chasi, 2-boshi berk ko'cha, 9-uy
Tel.: +998712910140
Dynaparni shahringiz dorixonalaridan sotib olishingiz mumkin.
«Serena Pharm» MChJ
RU
UZ
Made on
Tilda